Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Аллегри: "Ювентус" ўз ўйин сифатини яхшилаши керак"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб учрашувида "Порту" устидан қозонилган ғалабага (1:0) қарамай, ўз шогирдлари ўйинидан норзи бўлди.

Икки ўйин натижасига кўра, туринликлар мусобақанинг чорак финалига йўл олдилар (3:0).

"Клубимиз чорак финал йўлланмасини ҳал қилди, энди олдинда ким билан ўйнашимизни кутамиз. Аммо "Ювентус" ўз ўйини сифатини ошириши керак. Бугун иккинчи бўлимда ўйинимиз жуда ёмон чиқди. Натижа - ҳамма нарса дегани эмас. Биринчи бўлимда ақл билан ўйнаган ва хатога йўл қўймаган бўлсак, иккинчисида, кўпчилик бўла туриб, ҳужумда ёмон ўйнадик, ҳимоямиз ҳам пароканда бўлди. "Порту" бизни икки марта жазолаши мумкин эди.

Биз икки нарсадан бирини танлашимиз керак: ё кўпроқ гол уришимиз керак, ё рақибга уйғониш имкониятини бермай, тўпни аниқ назорат қилишимиз керак. Бугун униси ҳам, буниси ҳам бўлмади. Якунда кам куч сарфлаб натижага эришдик. Иккинчи бўлим менга ёқмади. Биз жуда шошдик, хатолар қилдик, аммо энди машғулотларда ниманинг устида ишлашни биламиз", - дейди Аллегри.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:09, 15.03.2017.
Ўқилди: 5926 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.