Дортмунднинг «Боруссия» клуби офиси ходимлари зудлик билан эвакуация қилинди.
Маҳаллий вақт билан соат 16-15да офис ходимларидан бири полицияга қўнғироқ қилиб, почтадан келган хатлар орасида оқ кукун солинган конверт топилгани ҳақида хабар берган.
Натижада, воқеа жойига ўт ўчирувчилар, махсус қутқарув хизмати ходимлари ташриф буюриб, офис ходимларини зудлик билан эвакуация қилган.
Ҳозирча оқ кукуннинг қандай модда экани номаълумлигича қолмоқда. Бу борада текширув-суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Аввалроқ, «Реал» президенти Флорентино Перес ҳам оқ кукун солинган хат олгани ҳақида хабарлар чиққан эди.