Испания чемпионатидан ўрин олган «Реал» - «Барселона» ўйинини томоша қилишга бўлган талаб жуда катталигича қолмоқда.
AS хабарига кўра, 24 апрель куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказиладиган ўйиннинг энг арзон чипталари олибсотарлар томонидан 640 доллар нархда таклиф қилинмоқда. Томоша учун қулай бўлган сектор чипталарининг нархи эса 20 минг долларгача кўтарилган.
Қизиғи шундки, бу ўйиннинг чипталари 20 март куни расмий сотувга чиқади. Бироқ, қўлида йўқ бўлган чиптани олибсотарлар қандай сотмоқчи эканини ҳеч ким тушунтиролмаяпти.