Кириш Регистрация

УЗРEПОРТ ТВ Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси қуръасини жонли эфирда намойиш этади

Баҳо:
+ | -

Еврокубокларнинг ушбу мавсуми футбол мухлисларига кўплаб унутилмас онларни тақдим қиляпти.

Ғолиблик учун курашаётганлар орасида дунёнинг энг кучли жамоалари билан биргаликда, аввал фаворит ҳисобланмаган клублар ҳам бор.

Уларнинг ўзаро ўйинлари эса ҳеч кимни бефарқ қолдирмаяпти. Чемпионлар лигасининг якунига етган 1/8 финал баҳсларида урилган жами 62та гол мусобақа тарихидаги ушбу босқичнинг рекорд натижасини келтириб чиқарди.

17 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигасининг чоракфиналига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу воқеани футбол мухлислари УЗРEПОРТ ТВ телеканалида жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Маълумот учун, Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финалига қуйидаги жамоалар йўл олишди:

“Атлетико”, "Бавария", "Барселона", "Боруссия", “Монако”, "Реал", “Лестер”, “Ювентус”.

Европа Лигаси 1/4 финалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадиган жамоалар номи эса бугун тунда бўлиб ўтадиган ўйинлардан кейин маълум бўлади.

Европа Чемпионлар лигаси қуръа маросими соат 16:00да, Европа лигасиники эса соат 17:00да бошланади.

Ушбу трансляциялар вақтини инобатга олган ҳолда, аввал 16:00да намойиш этилиши режалаштирилган Европа лигасидан ўрин олган “Рома” – “Лион” учрашуви эртага соат 14:00да эфирга узатиладиган бўлди.

УЗРEПОРТ ТВ орқали Европанинг энг нуфузли футбол турнирларини кузатишда давом этинг!

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 13:14, 16.03.2017.
Ўқилди: 26911 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.