Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Чемпионлар Лигаси чорак финали ўйинлари учун муҳим омиллар

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали қуръаси футбол мухлислари истаган барча нарсани тақдим этди. Бу босқичда мусобақанинг асосий тўрт фаворити ўртасидаги икки шиддатли баҳс, ўз мақсади сари ақлли тарзда курашувчи икки жамоа учрашуви ҳам Европанинг икки энг ажойиб ёш жамоаси тўқнашувига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Бу ўйинларга яқиндан назар ташлаб кўрамиз.

«Ювентус» – «Барселона»

«Ювентус» чорак финал йўлида ушбу мавсумда қайд этилаётган икки рекорддан бирини сақлаб келмоқда (иккинчиси «Реал»да). Ҳозиргача фақатгина икки гол ўтказган туринликлар меҳмонда ўтказган 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Тўғри, на «Динамо», на «Севилья», на «Лион» ва на «Порту» мусобақа ғолиблигига даъвогар эмас эди, бироқ «совға» ҳам эмас эди. Шунга қарамай бу омил жуда муҳим, зеро «Ювентус»нинг бу сафар»ПСЖ»нинг илк ўйиндаги 4 голлик устунлигини йўққа чиқарган «Барселона» меҳмони бўлади.

Франция чемпионларига 4:0 ҳисоби ҳам етарли бўлмаганига қараб «Юве» Туринда ҳар қандай устунликка эриша олса уни Каталонияда сақлаш учун яхшироқ ҳаракат қилишига тўғри келади. Погба, Пирло, Видал, Тевес ва Мората билан 2015-йилги финалда ўйнага ва ҳозирги жамоадан қайси бири кучлилиги баҳсли масала, бироқ ҳозирги «Ювентус» ҳимояда ўсишга эришиб, ҳужумда Дибала ва Игуаиннинг тўпурарлик қобилиятидан фойдаланмоқда.

Шунингдек, бу мавсум сўнгида бири жамоани тарк этадиган ва бири жамоасини ўзгартирадиган мураббийлар тўқнашуви ҳам. Улар ҳозирги жамоаларида етарлича муваффақиятга эришганига қарамай, ҳали исботлайдиган нарсалари бор. Энрике Чемпионлар Лигасида илк мавсумдаёқ ғалаба қозонган эди, тактик юришларда ҳам маҳоратли эканлигини «ПСЖ»дан учралган мағлубиятдан кейин кўрсатди. Аммо у мусобақадаги яна бир ғалаба орқали танқидчиларнинг оғзини бутунлай ёпиши мумкин. Аллегри эса «Ювентус»га узоқ кутилган Чемпионлар Лигаси совринини қайтаришга ҳаракат қилади.

«Боруссия» – «Монако»

Агар «Ювентус» – «Барселона» баҳсидан воз кеча олмасангиз, бу ўйиннинг ҳам такрорини ҳисобни кўрмасдан томоша қилишни унутманг. Зеро бу икки ёш ва ўта ҳужумкор жамоанинг шиддатли ўйини бўлиб, Антуан Гризманн билан биргаликда Францийанинг жаҳондаги энг кучли терма жамоаларган бирига айлантира оладагин икки ёш истеъдод соҳибининг ҳам тўқнашувидир. Бу Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле бўлиб, улардан ҳеч бири 2018-йил декабридан олдин 20 ёшга тўлмайди, бироқ иккаласи ҳам ҳозирданоқ мос равишда тўпурарлик ва ассистентлик қобилиятлари билан ўз жамоаларидан муҳим ўрин эгаллаган.

Иккала жамоа ҳам ҳайратланарли сермаҳсуллик намойиш этаётган бўлса, «Боруссия» орқа чизиқда ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда. «Монако» «Сити»га қарши дастлабки ўйинда 5 та гол ўтказиб юбориб, жавоб ўйинида хатоларини тўғрилай олди. Дортмундликлар эса йирик ғалабаларга ўрганиб қолган ва йирик мағлубиятларга учрамай қўйган. Томас Тухел жамоаси ушбу мавсумда барча мусобақаларда фақатгина икки марта биттадан кўп гол фарқи билан мағлуб бўлган («Баер» ва «Бавария»га 2:0 ҳисобида). «Боруссия» гуруҳ босқичидаёқ «Легия»ни 8:4 ҳисобида мағлуб этиб, «Реал» билан иккала ўйинда ҳам 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, сермаҳсуллик кўрсатган эди. «Монако» энди ан шундай ҳар жиҳатдан сифатли ўйин кўрсатувчи жамоага тўқнаш келади.

«Атлетико» – «Лестер»

Бу иккала жамоанинг ҳам ўхшашликлари кўп. «Атлетико» ҳам, «Лестер» ҳам ҳеч ким кутмаганда ўз миллий чемпионатларида ғолибликка эриша олди. «Лестер»нинг натижаси бутунлай кутилмаган бўлганига қарамай, «Атлетико» жаҳоннинг энг кучли икки жамоасини ортда қолдира олгани ҳам ҳайратланарлидир. Иккала жамоа ҳам тинимсиз меҳнат, тактик интизом ва йўл-йўлакай юлдузга айланган футболчилар эвазига муваффақиятга эришган. Иккала жамоа ҳам ўз майдонида ҳар қандай рақибга хавф сола олади.

«Лестер» нимчорак финалда ҳозирда Ла Лигада «Атлетико»дан 5 очкога олдинда бораётган «Севилья»дан устун келди. «Тулкилар» Севильядаги ўйинда мағлубиятга учраган бўлса ҳам жуда қулай ҳисоб қайд эта олган, бироқ бу Клаудио Ранерининг истеъфога чиқарилишига тўсқинлик қила олмаган эди. Мураббийликни ўз қўлига олган Крейг Шекспир эса жамоани жонлантириб, жавоб ўйинида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишни уддалади. «Атлетико» меҳмонда «Баер»ни 4:2 ҳисобида енгганига қарамай, ўз майдонида 0:0 ҳисобини қайд этгани мухлисларига ёқмагани аниқ. Жамоанинг гуруҳ босқичида 6 ўйиндан 5 тасида ғалаба қозониб, 2 та гол ўтказгани «матрасчилар»нинг мусобақадаги асосий йўналишини кўпроқ кўрсатганди. Жамоасини алмаштириши кутилаётган Симеоне ҳам Аллегри сингари бундан олдин соврин ютиб кетишни кўзлаётган бўлса ажаб эмас.

«Бавария» – «Реал»

Чемпионлар Лигасида ҳеч ким Анчелоттичалик кўп ғолибликка эришмаган: бош совринни футболчи сифатида икки марта, мураббий сифатида эса уч марта қўлга киритган. Бу ғалабаларнинг энг охиргиси «Реал» билан қўлга киритилган ва Зидан ўшанда Анчелоттининг ёрдамчиси эди. Энди эса Чемпионлар Лигасини ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида қўлга киритган Зидан бу совринни кетма-кет икки марта ютишга бел боғлаган. Бу эса сўнгги марта деярли 30 йил олдин, ярим ҳимоясида айнан Анчелотти порлаган «Милан» томонидан қайд этилган.

Анчелоттининг вазифаси ўтиш даврини бошидан кечираётган жамоасида «қариялар» ва ёшларни тўғри қўллай олишдир, зеро Филипп Лам ва Хаби Алонсо мавсум сўнгида фаолиятини якунлашини эълон қилган бўлса, Рибери ва Роббен ҳозирда 33 ёшда.Тяго, Ноер, Левандовски ва Мюллер тажрибали футболчилар бўлиб, Ренато Санчес ва Жошуа Киммих сингари ёшларнинг истеъдодидан ҳам тўғри фойдаланиш лозим.

«Реал»да эса Зидан ҳозирги даврни Роналду бошчилигидаги жамоанинг бир ёрқин порлашидан кўра олтин давр сифатида эсда қолиши учун ҳаракат қилади. «Реал» ҳозирда голлар борасида ўзининг асосий юлдузига аввалгидек боғлиқ эмас ва жамоа учун яхши янгилик – Роналду Ла Лигада тўпурарлар орасида бораётганига қарамай Чемпионлар Лигасида бу мавсумда фақатгина 2 та гол уришга эришган. «Реал» ўзининг асосий юлдузи иштирокисиз шу босқичгача келгани рақиблари учун яхши янгилик эмас.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:53, 18.03.2017.
Ўқилди: 22416 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.