Кириш Регистрация

АПЛ. «Манчестер Сити» – «Ливерпуль» ўйинида жанговар дуранг

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 29-тури доирасида «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль»ўртасида марказий ўйин бўлиб ўтди. Ҳужумкор ва голли вазиятларга бой бўлган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.

Гвардиола шогирдлари тўпни назорат қилиб, комбинацион ўйин кўрсатишга ҳаракат қилган бўлсалар, мерсисайдликлар қарши ҳужумларда рақибни жазолаш пайида бўлдилар. Танаффусга қадар ҳисобнинг очилмаганига кўпроқ ҳакам сабабчи бўлди. Майкл Оливер ҳар иккала жамоа фойдасига бир неча мартадан пенальти белгиламади.

Иккинчи бўлим бошида Клишининг қўполлиги туфайли ҳакам "Сити" дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси қўйди ва уни "штатдаги пенальтичи" Милнер аниқ амалга оширди. Орадан кўп ўтмасдан Фирмино ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди, аммо унинг зарбасини Кабальеро бартараф этди.

Баҳснинг 69-дақиқасида Кевин де Брюйне ўнг қанотдан етказиб берган заргарона узатмани Агуэро дарвозага буриб қўйди — 1:1.

Ўйин сўнгида ҳар иккала жамоада ўта қулай вазиятлар юзага келди. Аммо Лаллана ва Агуэро (2 марта) жуда яқинм масофадан дарвозага аниқ зарба бера олишмади. Акс ҳолда ғалабани жамоалардан бири илиб кетиши мумкин эди.

Ушбу дуранг туфайли "Манчестер Сити" 3, "Ливерпуль" тўртинчи поғонани сақлаб қолишди.

АПЛ, 29-тур, 21:30
"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "ЛИВЕРПУЛЬ" 1:1 (0:0)
Голлар: 0:1 – 51, пенальти Милнер, 1:1 – 69 Агуэро.
Манчестер Сити – Кабальеро, Клиши, Стоунз, Отаменди, Фернандиньо, Сане (Фернандо, 83), Туре (Санья, 65), Стерлинг, Сильва, де Брюйне, Агуэро.
Ливерпуль – Миньоле, Клаван, Матип, Клайн, Коутиньо (Ориги, 73), Вейналдум, Фирмино (Лейва, 89), Лаллана, Мане, Джан, Милнер.
Огоҳлантиришлар: Фирмино (16), Туре (22), Матип (43), Клиши (50), Сильва (50), Мане (89).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:24, 19.03.2017.
Ўқилди: 8831 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6445]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5300]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3581]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2675]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2269]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2216]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2183]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2175]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2106]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2035]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.