Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Исроилга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини айтди.
«Испания терма жамоаси рақибнинг ким бўлишидан қатъий назар, хотиржамликка берилмаслиги керак. Биз иложи борича кўпроқ очко йиғишимиз шарт. Бу ўйин мен учун ҳам муҳим. Чунки айнан Хихонда терма жамоа сафидаги 100-ўйинни ўтказдим ва гол урдим» - деди Рамос.
Испания – Исроил ўйини 24 март куни Хихонда ўтказилади.