Кириш Регистрация

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби президенти Ханс-Йоахим Ватцке «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг «Реал»га эҳтимолий трансфери ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен Эрлинг Холанднинг «Реал» ҳақида нима деб ўйлашини жуда яхши биламан ва сизга айта оламанки, у «Реал»га жуда қаттиқ ҳавас қилади ҳамда келажакда уларнинг сафида тўп суришни хоҳлайди. Бироқ келаси мавсумда у «Манчестер Сити»да ўйнашда давом этади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ», — дея Ватцкенинг сўзларини келтиради Madrid Zone нашри.

2025/26 йилги мавсумда Эрлинг Холанд «Манчестер Сити» сафида барча турнирларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 19:18, 06.06.2026.
Ўқилди: 2846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик