Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг бразилиялик вингери Савио фаолиятини «Тоттенхэм»да давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақда SportsCenter Brasil нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, 22 ёшли футболчи Англияда қолишни жуда ҳам хоҳлайди ва фаолиятидаги кейинги қадам сифатида айнан «Тоттенхэм»ни танлаган. Томонлар ўртасида дастлабки музокаралар бўлиб ўтган. Яқин кунларда «шпорлар» «шаҳарликлар»га футболчининг трансфери бўйича расмий таклиф юбориши кутилмоқда.

Қайд этилишича, «Тоттенхэм»нинг спорт департаменти Савионинг ҳаракатларини анчадан буён кузатиб келади ва унинг иқтидорига юқори баҳо беради. Якунланган мавсумда Савиньо барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган эди.

Аввалроқ, «Манчестер Сити» ўз футболчисининг трансферидан тахминан 70 миллион евро ишлаб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Киритилди: 15:37, 06.06.2026.
Ўқилди: 3353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик