«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Бавария» ҳужумчиси Кингсли Команни жамоаси сафида кўрмоқчи.
Le10Sport хабарига кўра, мураббий у билан Мюнхенда бирга ишлаган ва унинг имкониятларини жуда яхши билади. Команнинг трансфер ҳуқуқи «Ювентус»га тегишли бўлиб, «Бавария»да ижара асосида ўйнамоқда. Унинг трансфер нархи 21 млн еврога тенг.