"Реал" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос навбатдаги ЖЧда Португалия терма жамоасида ғолиб чиқиши мумкин деб ҳисоблайди.
"Роналду – жаҳоннинг энг яхши футболчиси. У ҳамон "Реал"да муҳим аҳамиятга эга бўлган ўйинчи бўлиб турибди. Айнан Криштиану Россияда ўтадиган Мундиалда жамоасини ғолибликка бошлаб келиши мумкин. Кўрамиз... Роналду ҳар қандай жамоани кучли қила олади", – деди Роберто Карлос.