«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема яна Франция терма жамоасига чақирилмади.
Футболчи бундан хафа эканини маълум қилди.
«Франция терма жамоасига чақирилмаганимдан хафаман, бу жуда оғир. «Реал»нинг кўпчилик футболчилари терма жамоаларга жўнаб кетди, мен эса қолдим.
Мен Францияни яхши кўраман ва чақирилмаслигим сабабини билмоқчиман. Умид қиламанки, бошқа футболчилар мендан ҳам яхшироқ экани туфайли чақирилмоқда. Терма жамоадаги фаолиятимни давом эттирмоқчиман» - деди Бензема.