Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Олмалиқ" кубок баҳсида "Цементчи"га қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Бугун "Олмалиқ" Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичида Қувасойнинг "Цементчи" жамоасига қарши майдонга тушади.

Мусобақа тартибига кўра кубокнинг 1/16 финали биринчи лига жамоалари майдонида ўтказилади. Қувасой шаҳрида бўлиб ўтадиган бугунги баҳс 15:00да бошланади."Олмалиқ" "Цементчи" билан худди шу босқичда 2015 йилда ҳам тўқнаш келганди. 28 апрель санасида бўлиб ўтган ўйинда рақиб иродали ғалабага эришган. Учрашувни анча фаол бошлаган "Олмалиқ" 4-дақиқада Шавкат Саломов томонидан урилган гол билан ҳисобни очади. 27-дақиқада Арслонмурод Аманов ҳисобни иккитага оширади. Тезкор голлар жамоамиз ўйинида хотиржамлик келтириб чиқариши оқибатида ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб тенглашади. Қувасойликлардан Дилшод Эминов 71 ва 90+2 дақиқада гол уриб ўз дублини нишонлайди. Қўшимча таймларда омад яна мезбонлар тарафида бўлади. Алишер Файзуллаев 105-дақиқада жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланади.   "Олмалиқ"нинг бу босқичдаги ўйинларига назар соладиган бўлсак, сўнгги уч йилда ғолиб асосий вақтда аниқланмаган. 2014 йил Қашқадарё вилоятига сафар уюштирган жамоа Косон туманининг "Аланга" жамоаси билан баҳс юритган. Асосий вақт 1:1 натижа билан якун топган ва қўшимча таймларда жамоамиз икки гол киритиб кейинги босқичга йўл олган.2015 йилги учрашувни юқорида ёздик. Ўтган мавсумда эса жамоамиз Бухоро вилояти "Нурафшон" жамоаси билан ўтказилган ўйинда ҳам қўшимча таймларда урилган икки гол эвазига 1/8 финалга чиққанди. Ғиждувонда ўтган ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмаган эди.   "Олмалиқ"нинг 2008 йилдан бошлаб 1/16 финалдаги учрашувлари статистикаси қуйидагича:   "Нурафшон" (Бухоро) - "Олмалиқ" - 0:2 (0:0) 18.03.2016.  Голлар: Фарҳод Тожиев, 92, Зоҳир Пиримов, 105 *** "Цементчи" (Қувасой) - "Олмалиқ" - 3:2 (0:2) 28.04.2015.  Голлар: Дилшод Эминов, 71, 90+2, Алишер Файзуллаев, 105 - Шавкат Саломов, 4, Арслонмурод Аманов 27. *** "Аланга" (Косон) - "Олмалиқ" - 1:3 (0:0) 19.04.2014.  Голлар: Аслиддин Лутфуллаев, 56 - Шерзод Ҳакимов, 55, 113, Зоҳир Пиримов, 105 *** "Олмалиқ" - "Косонсой" - 2:1 (1:0) 06.04.2013.  Голлар: Зафар Тўраев Зафар, 14, Шаҳбоз Эркинов, 60 - Даврон Исоқов, 86 *** "Регистон" (Самарқанд) - "Олмалиқ" - 0:1 (0:0) 30.03.2012.  Гол: Евгений Гоголь,79 пенальтидан *** "Ерқўрғон" (Косон) - "Олмалиқ" - 1:0 29.04.2011.  Гол: Аҳмад Райимжонов *** "Бунёдкор-2" (Тошкент) - "Олмалиқ" - 1:2 (0:2) 27.03.2010.  Голлар: Маъруф Аҳмаджонов, 51 - Исроил Эргашев, 8, Зотеев Олег, 17 *** "О.Акбаров" (Яйпан) - ОТМК - 1:2 14.03.2008.  Голлар: Абдуғаффор Ҳакимов - Александр Диндиков, Константин Канин   Четлатиш: Ғайрат Омонмуродов, 76 (ОТМК)   2013 йилги баҳс икки жамоа келишувига кўра Олмалиқ шаҳрида ўтказилган. 2009 йилда эса жамоа Кубок баҳсларига 1/8 финалдан бошлаб иштирок этган.
Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 14:32, 25.03.2017.
Ўқилди: 6109 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.