Голландия терма жамоаси ва "МЮ" клуби ҳимоячиси Дейли Блинд терма жамоа бош мураббийи вазифасини тарк тган отаси Данни Блиндни қўллаб-қувватлади.
Мутахассиснинг истеъфоси ЖЧ-2018 саралашида Болгариядан учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) рўй берди.
"Ота ва ўғил сифатида сиз билан юқори даражада бирга ишлаш - амалга ошган орзум бўлди. Сиз ҳеч қачон маъсулиятдан қочмагансиз ва ҳеч қачон таслим бўлмагансиз. Сиз билан фахрланаман", - деб ёзади Дейли Инстаграмдаги саҳифасига.