«Реал» ҳимоячиси Рафаэль Варан фаолиятини Мадридда якунламоқчи экани ҳақида гапирди.
«Ўтган йили ёзда «Реал»ни тарк этмоқчи эдим, бироқ раҳбарият мени қолишга кўндирди. Бу ерда 5-мавсумни ўтказмоқдаман ва фаолиятимни ҳам шу ерда тугатмоқчиман.
Зидан менга жуда ҳам кўп ёрдам бермоқда. Менга билдирилган ишонч учун мураббийлар штабидан миннатдорман» - деди Варан L`Equipe хабарида.