"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос клуб президенти Флорентино Перес ўзи билан янги футболчиларни сотиб олиш борасида маслаҳатлашмаслигини маълум қилди.
"Мбаппе? Перес янги футболчиларни сотиб олиш учун мен билан маслаҳатлашмайди. Аммо "Реал" эшиклар барча кучли футболчилар учун очиқ.
Агар Мбаппе сафимизга қўшиладиган бўлса, уни қучоқ очиб кутиб оламиз. Биз барча янги ўйинчиларни шундай кутиб оламиз. Аммо ҳозир Мбаппе ҳақида гапириш - "Реал" ўйинчиларига ҳурматсизликдир", - дейди Рамос.