Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-0 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-1 Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Футбол мутахассислари ЎФФ ва терма жамоа камчиликларини очиб ташлашди

Баҳо:
+ | -

Таниқли футбол мутахассиси Азамат Абдураимов ўзининг "Фейсбук"даги саҳифасида "Футболни алдаб бўлмайди!" блогпостини жойлагач, унинг остида таниқли журналистлар ва собиқ футболчилар билан биргаликда мунозара бўлди.

Мунозараларнинг сиз учун энг қизиқ жойларидан иқтибос келтиришга қарор қилдик.

Алишер Никимбаев:
—  Сурия қандай тайёргарлик кўрди, деган савол ҳам бор? Уларда ҳеч қандай йиғинлар ҳам, ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилгани йўқ, шекилли. Эрон терма жамоасининг январь ойидаги йиғини клублардан бирининг прозицияси туфайли барбод бўлувди. Гарчи Қатар билан бўлган ўйингача Эрон  Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб олишга муваффақ бўлди, лекин иккинчи таркиб билан. Яъни ҳаммасини йиғинлар ва назорат учрашувларига олиб келиб боғлаш ярамайди. Муаммоларнинг бутун бир комплексини тилга олиш керак, лекин бунинг кимга қизиғи бор?

Азамат Абдураимов:
—  Албатта, фикрларинга қўшиламан... Фақат ёмон ташкиллаштирилган йиғинлар ва ўйинлар туфайли ютқазмадик.

Жаъфар Ирисметов:
—  Бизга ўзгалар қандай тайёргарлик кўришининг нима қизиғи бор? Бизда ЖЧга чиқиш вазифаси қўйилган. Рақибларни ва ўйинлар тақвимини аллақачон билар эдик. Биз бошқалар қандай тайёргарлик кўраётгани-ю, кимлар билан ўйнаётганига қарамаслигимиз керак. Агар биз ЖЧга чиқишни истар эканмиз, ҳаммасини олдиндан назарга олиб қўйишимиз керак эди. Йиғинлар, учрашувлар ва ҳ.к. Кейинчалик "анави ерда ўйнамаган эдик, у ерда майдон ёмон экан, мана бу ерда фалон ўйинчини йиғинга чақира олмадик", деган баҳоналарга ўрин қолдирмаслик учун. Азамат ака Терма жамоалар маркази бу масалаларни олий даражада ҳал қилиши керак эди, деган эътирози билан ҳақ гапни айтяпти.

Алишер Никимбаев:
—  Жаъфар, тайёргарлик кўнгилдагидек бўлмагани борасида ҳеч ким баҳслашмаяпти. Фақат сен мендан ҳам яхши биласанки, тайёргарликдан бошқа масалалар ҳам бор. Масалан, таркиб танлаш, ўйинга тактика белгилаш ва ҳ.к. Бундан ташқари, янада чуқурроқ муаммолар бор. Биргина йиғинлар ташкил этиб уларниҳал қилиб бўлмайди.

Жаъфар Ирисметов:
—  Алишер ака, барчамиз биламизки, бу йиғинлар хўжакўрсин учун ўтказилди. Саралаш учрашувларида тушиши мутлақо режалаштирилмаётган ўйинчиларни олиб боришди. Мен ечилиши лозим бўлган бошқа кўплаб масалалар борлигини рад этмайман, лекин буларнинг барчасидан мухлислар азият чекмоқда. Нимадир десак, дарҳол ўзбек футболининг душманига чиқамиз, шунинг учун жимгина ўтирамиз...

Алишер Никимбаев:
—  Йиғинлар уларнинг ташкилотчиларига керак эди.

Жаъфар Ирисметов:
—  Одатда, муайян ўйин олдидан ўша ўйинга, ҳозирги шароитимизда икки ўйинга, мўлжалланган таркиб олинади. Бизда эса кўплаб номзодлар кўрикдан ўтиб, майдонга ўша эскилар тушаверади...

Азамат Абдураимов:
—  Алишер, сенинг танбеҳингдан сўнг Сурия билан ўйиннинг кенгроқ таҳлилини ёздим... Жим ўтиришга чидай олмадим ))

Алишер Никимбаев:
—  Азамат, Жаъфар, сизлардан шубҳа қилмасдим. Лекин бошқа жиҳатдан, биз буларни ижтимоий тармоқда муҳокама қилмоқдамиз. ТВ орқали, ЎФФ даражасида муҳокама қилинишни кутиб ўтиришнинг ҳам кераги йўқ.

Азамат Абдураимов:
—  Бу турнирда ҳар бир ўйин жанг мисоли! Бундай ўйинларда гарчи ўйин қовушмаётган бўлса ҳам, тишлаб, узиб натижа олиб чиқиш керак... кўзлар ёниши керак. Сўзларда эмас, ўйинда ғалабага бўлган иштиёқимиз кўринсин! Қўшимчасига, ўйин тизгинини ўз гарданига олиши керак бўлган етакчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади! Мен мағлубиятимизга сабаблардан бирини шу ерда кўраман.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 12:43, 28.03.2017.
Ўқилди: 32890 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик