Украина терма жамоасининг собиқ футболчиси Анатолий Тимошчук «Зенит» клуби мураббийлари штабига киритилди.
Мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланди ва ойига 240 минг доллар маош тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Тимошчук 2007-2009 ва 2013-2015 йилларда айнан «Зенит»да тўп сурган.