«Барселона» ҳимоячиси Херард Пикенинг «Реал» шаънига айтган гаплари эътиборсиз қолдирилмайдиган бўлди.
Marca хабарига кўра, «Реал» ҳуқуқшунослари футболчининг гапларини ўрганиб чиқади ва тегишли хулоса чиқарилгач, судга мурожаат этиш борасида бир қарорга келади.
Аввалроқ, футболчи клубни ғирромликда айблаган эди. Бундан ташқари, клуб қадриятларини ҳурмат қилмаслиги туфайли, ҳеч қачон «Реал»да ишламаслигини айтганди. "Реал" вакилларининг фикрига кўра, футболчи аҳлоқ чегараларидан чиқиб кетган ва клубга нисбатан ҳурматсизлик қилган.