"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду аэропортга унинг номи берилгани учун Мадейра ороли раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.
"Бу маросимда иштирок этиб турганимдан хурсандман, - дейди Роналду. - Ўз номингдаги аэропортн кўриб туриш - ўзгача завқли. Мен ўз ватаним ва еримдан фахрланишимни ҳамма билади. Президент ва менинг дўстим Албукеркега бу маслани ҳал қилагни учун миннатдорчилик билдираман. Буни ундан ҳеч қачон сўрамаганман, аммо бахтиёр анлигимни яширмайман. Баъзилар учун бу эриш туюлганидан хабарим бор.
Аммо мен иккиюзламачи эмасман ва бу ерга ташриф буюрганингиздан хурсандман. Ҳаммаси жойида: биз демократик мамалакатда яшаяпмиз ва ўз фикримизни айтишда эркинмиз. Мен ўз фикрини тўғри айтадиганларни ёқтираман, кимларнингдир ортида туриб гапирганларни эмас.
Бўйнимда қандай маъсулият турганини яхши ҳис қиламан. Португалиянинг, айниқса, Мадейранинг номини улуғлашга доим ҳаракат қиламан".
Мадейрадаги аэропорт бундан буён "Криштиану Роналду номидаги ҳалқаро аэропорт" деб аталади.