Ўзбекистонда замонавий бешкураш бўйича илк мусобақага 31 март куни старт берилади. Мазкур беллашувлар пойтахтимизнинг турли спорт саройларида ўтказилиши режалаштирилган.
Қиличбозлик беллашувлари «Пахтакор» марказий стадионининг “Ёшлик” спорт залида соат 09:00 дан 11:00 га қадар бўлиб ўтади.
Шу куннинг ўзида атлетлар пойтахтимиздаги “Ёшлик” соғломлаштириш-спорт комплекси (собиқ НБУ спорт мажмуаси)да мусобақани давом эттиради. Режага кўра, сузиш бўйича беллашув соат 12:00дан 14:00 гача, ўқ отиш ва югуриш бўйича балларни жамлаш эса 15:00-18:00 гача бўлиб ўтиши кўзда тутилган. От спорти бўйича ўтказиладиган беллашувлар 1 апрелга белгиланган.
Мусобақа якунлангач, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясининг фаолияти тақдимоти ва замонавий бешкураш бўйича мамлакат чемпионатининг очилиш маросимига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ташкил этилган эди.
Жезус гол урганидан сўнг Фликка мурожаат қилди [3510]
Луис Энрике «ПСЖ» президентидан «Барселона» футболчисини олиб келишни сўради [3049]
Абдуқодир Ҳусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3039]
«Боруссия Д» Адейеми трансферидан норози [2964]
Марсело Месси ва Роналду ўртасида танлов қилди [2223]
"Манчестер Сити"нинг "Норвич"га қарши таркиби маълум [2102]
Мбаппе: «Барселона» яхши ишлаяпти, аммо...» [1863]
Мбаппе «Реал»га қайси афсоналарни қайтаришни исташини айтди [1851]
Флик «Барселона»даги муаммоли нуқтани аниқлади — ОАВ [1827]
"Навбаҳор" ғалаба билан бошлади, 22-турда яна 7 та учрашув бор (Турнир жадвали) [1471]













