«Реал» клуби Испаниянинг телекоммуникация компанияси — "Telefónica" билан ҳамкорлик юзасидан келишувга эришди.
Мадрид клуби ва йирик алоқа компанияси ўртасидаги тузиладиган шартнома 2 йилга мўлжалланган бўлади.
«Реал» президенти Флорентино Перес мазкур ҳамкорлик юзасидан эртага матбуот анжумани ўтказади.
Февраль ойида «Реал» хитойлик ҳомийлар билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар тарқатилганди.