«Реал» клуби Испаниянинг йирик телекоммуникация компанияси «Телефоника» билан ҳомийлик шартномасини имзолайди.
Бунга бағишланган тадбир «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилади. Унда клуб президенти Флорентино Перес в компания раҳбари Хосе Лопес иштирок этади.
Испания матбуотининг хабарига кўра, келишув 2 йилга мўлжалланган бўлиб, бу вақт мобайнида «Реал» жами 100 млн евро маблағни ишлаб олади.