"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоадан кетиши тахмин қилинаётган ҳужумчи Алексис Санчес ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ Санчесга Лондоннинг яна бир клуби - "Челси" қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.
"Лондонда Санчес учун бир жамоа бор ва у унда ўзимни бахтиёр ҳис қилмоқда. Умид қиламанки, Алексис клубда қолади.
Санчеснинг келажагида муаммолар кўрмаяпман. Шахсан мен Алексис қолишни истайди деб ҳисоблайман ва клуб у билан келишишга мажбур деб ўйлайман", - дейди Венгер.
Санчеснинг "Арсенал" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзигача тузилган. Аввалроқ 28 ёшли футболчи Лондонда қолиш истаги ҳақида айтган эди.