"Реал"нинг бугун бўлиб ўтган машғулотида 4 нафар футболчи иштирок этмади.
ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида иштирок этган коста-рикалик Кейлор Навас ва колумбиялик Хамес Родригесга тикланиш жараёни доирасида дам олиш имконияти берилди.
Шунингдек, Португалия терма жамоаси ўйинларида иштирок этган Криштиану Роналду ва Пепе ҳам шундай имкониятга эга бўлишди. Роналду Мадейра шаҳридаги аэропортга ўз номи берилиши муносабати билан маросимда иштирок этиб қайтди.
Зидан шогирдлари 2 апрель куни «Депортиво»га қарши Ла лиганинг 29-тур баҳсини ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:15да бошланади.