«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳайкалтарош Мануэл Сантушдан бюстига ўзгартириш киритишни илтимос қилган.
Футболчи Мадейра ороли аэропортида ўрнатилган ҳайкалидан ажинларни олиб ташлашни сўраган. Бу билан у ёшроқ кўринишни истаган, деб хабар бермоқда Sport.es.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналдунинг бюсти ўзига умуман ўхшамаслиги, бироқ ҳайкалтарошнинг гапига кўра, футболчи ундан мамнун экани ҳақида хабарлар чиққан эди.