«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан шартномани узайтиришга яқин.
Cadena Ser хабарига кўра, каталонияликлар 29 ёшли футболчи билан май ойида 5 йиллик янги шартнома имзолайди.
Месси янги шартномага имзо қўйгани учун 40 млн евро мукофот олади. Унинг маоши эса йилига 35 млн евро бўлади.