Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Ферран Торрес «ПСЖ»га узил-кесил жавобини берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес фаолиятини «Пари Сен-Жермен»да давом эттиришга тайёр.

Испаниялик футболчи Франция грандига узил-кесил жавобини берди — у Луис Энрике жамоасига ўтишга розилик билдирди, деб хабар беради Diario Sport. «ПСЖ» битимни кейинги ҳафтагача, яъни футболчи жамоавий машғулотларга қайтиши керак бўлган вақтгача якунламоқчи.

Аввалроқ «Барселона» Торрес бўйича таклифларни кутаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди, чунки клуб унинг яқиндаги баёнотларини кетиш истагига ишора деб баҳолаган. Бундан олдин Каталония клуби дунё чемпионини жамоада олиб қолишга мойил эди ва унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштираётганди. Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли форварднинг амалдаги шартномаси кейинги йилда тугайди.

Киритилди: 12:31, 06.08.2026.
Ўқилди: 1591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик