Италия кубоги финалига чиққан яна бир жамоанинг номи аниқ бўлди. "Наполи" ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилди ва ғалаба қозонди, аммо бу неаполликлар учун камлик қилди.
Асабий кечган ўйинда Игуаиннинг голлари "Ювентус" учун жуда муҳим аҳамият касб этди. "Наполи" икки марта ҳисобда ортда бораётиб, иродали ғалабани қўлга киритди. Аммо Туринда бўлиб ўтган ўйинда эришилган 3:1 ҳисобида ғалаба "Ювентус"ни финалга олиб чиқди.
Аллегри шогирдлари ҳал қилувчи баҳсда "Лацио"га қарши тўқнаш келади.
Италия кубоги, ярим финал, жавоб ўйини. 23:45
"НАПОЛИ" - "ЮВЕНТУС" 3:2
5 апрель, 23.45, «Сан-Паоло»
Голлар: 0:1 – 32 Игуаин, 1:1 – 53 Гамшик, 1:2 – 58 Игуаин, 2:2 – 61 Мертенс, 3:2 – 67 Инсинье.
Наполи – Рейна, Кирикеш, Ғулом, Хюсай, Кулибали, Гамшик (Паволетти, 75), Диавара, Кальехон, Зелиньски (Аллан, 82), Инсинье, Милик (Мертенс, 61).
Ювентус – Нето, Бонуччи, Алекс Сандро, Дани Алвес, Бенатия, Ринкон (Пьянич, 70), Хедира, Стураро (Лемина, 86), Куадрадо, Дибала (Бардзальи, 76), Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Ринкон (25), Кулибали (28), Куадрадо (30), Кальехон (30), Диавара (65), Максимович (75), Ғулом (80), Пьянич (85), Дани Алвес (88).
Дастлабки ўйин: 1:3