"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн ўз келажаги борасидаги миш-мишларга муносабатини билдирди.
"Менга ҳар доим бир хил саволни беришяпти, нима деб жавоб беришимни ҳам билмай қолдим.
Ҳар доим бир жавобни қайтаряпман: ўзимни "Атлетико"да кўряпман.
Бунга ўхшаш саволларга шунчалик кўп жавоб бердимки, бироз чарчай бошлаяпман", - дейди Гризманн.
Аввалроқ, "МЮ", "Ман Сити", "Челси", "Барселона" ва "Реал" клублари футболчи билан боғлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.