Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Интервью. Лутфулла Тўраев: "Терма жамоамизга чиройли ўйиндан кўра, натижа афзалроқ"

Баҳо:
+ | -

Малайзия чемпионати баҳслари ўзининг қизғин палласига кириб боряпти. Суперлига билан бирга премьер-лигада ҳам ўйинлар кескин курашларга бой тарзда ўтяпти. Хабарингиз бор, бугунги кунда Малайзия чемпионатининг ҳар икки дивизионида кўплаб ҳамюртларимиз тўп суришяпти.

Улар орасида тажрибали ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев ҳам бор. Куни кеча «Теренггану» сафида ўйнаётган ушбу ле-гионеримиз билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Лутфулла, жамоангизнинг натижалари қониқарли бўляптими?

- Умумий олганда ҳаммаси яхши, дея оламан. Турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибмиз. Пешқадам «Нигери Сембилан» клубидан 4 очкога ортда қоляпмиз. Бу жамоа 8та ўйинда 7та ғалаба ва битта дуранг қайд этган.

- Баҳслар осон кечмаётгандир?

- Ҳар бир учрашувда ўзига яраша қийинчиликлар кузатиляпти. Чунки 4-5та ўйинимиз маҳаллий вақт билан соат 16:45да бошланмоқда. Табиийки, куннинг бу пайтида ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлади. Боз устига, намгарчилик ҳам юқори.

- Жамоангизнинг қайси ўйини кутилмаган натижа билан якунланди?

- Биринчи тур учрашувини ўз майдонимизда ўтказгандик. Бу ўйин кучли ёмғир ёққанлиги сабаб 10-дақиқада тўхтатилганди. Яқинда ўша баҳс қайта ўтказилди. Афсуски, ўз мухлисларимиз кўз ўнгида рақибга 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Ўйлашимча, мана шу ўйин биз учун кутилмаган натижа билан якунланди. Балки ўша учрашув ўз вақтида ўтказилганида ҳозир турнир жадвалида карвонбошилик қилаётган бўлармидик...

- Чемпионлик йўлида қайси жамоалар сизларга кучли рақобатни юзага келтиришяпти?

- Биринчи ўриндаги клубдан 4 очкога ортда қоляпмиз. Менимча, ҳали ҳаммаси олдинда. Вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун имкониятимиз етарли.

- Жамоангиз олдига аниқ вазифа қўйилдими?

- Ҳа. Чемпионатда 1-ўринни эгаллаб, суперлигага чиқиш.

- Малайзия чемпионатидаги қолган ҳамюртларимизнинг ўйинларидан ҳам бохабар бўлиб боряпсизми?

- Албатта. Фарҳод Тожиев ва Дилшод Шарофутдинов ўйнаётган жамоанинг уй учрашувларини бевосита стадионда кўриб бораман. Боиси, клубларимиз битта шаҳар шарафини ҳимоя қилишади. Бизнинг ўйинимиз уларникидан бир кун олдин ўтказилади. Шу боис ҳам ҳар бир баҳсда Дилшод ва Фарҳодни стадион трибуналаридан туриб қўллаб-қувватлайман.

- Уларнинг жамоалари бироз омадсиз қатнашаётгандек...

- Фикрингизга қўшиламан. Асосий таркибнинг аксарият ўйинчилари жароҳат олишган. Майдонга оптимал таркиб тушмаяпти. Омадсиз иштирокнинг асосий сабаби шу бўлса керак.

- Лутфулла, миллий жамоамиз айнан Малайзияда Сурия термасига қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида майдонга тушди. Сизга бу ўйинни бевосита кузатиш насиб қилдими?

- Афсуски, йўқ. Стадионга бора олмадим. Биринчидан, ўша пайт жамоам билан бирга машғулот ўтказаётган эдик. Қолаверса, терма жамоамиз ўйин ўтказган шаҳар мен яшаётган ҳудуддан анча узоқда жойлашган. Лекин жонли эфирда томоша қилдим.

- Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Менимча, терма жамоамиз ўйнаган стадион ҳолати яхши эмасди. Боз устига, ўша куни ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлди. Бир ярим йилдан бери шу мамлакатда ўйнаяпман. Маҳаллий иқлимга энди кўникдим. Ҳақиқатан ҳам, ўрганмаган футболчиларга бундай шароитда тўп суриш осон эмас. Футболчиларимиз шу томондан қи-йинчиликка дуч келишди. Натижада жуда оғир ўйнашди.

- Лекин сурияликлар ҳам шу майдонда, сиз айтган шароитда ўйнашди-ку!

- Тўғри. Аммо тан олайлик, Сурия терма жамоаси футболчиларида ғалабага бўлган иштиёқ кучлироқ эди.

- Қатар термасига қарши Тошкентда кечган ўйинни ҳам кўрдингизми? Бу учрашув сизда қандай таассурот қолдирди?

- Очиғини айтаман, ушбу баҳсни кўриш насиб қилмади. Чунки ўша куни ўртоқлик ўйинимиз бор эди. Ҳозирги вазиятда термамизнинг чиройли футбол кўрсатиб, ютқазганидан кўра, ғалаба қозонгани афзалроқ. Гуруҳ босқичининг қолган 3та учрашувида қандай ўйин намойиш этишдан қатъий назар, фақат зафар қучиш керак.

- Вазиятга реал қарасак, Эрон термаси гуруҳда 1-ўрин билан ЖЧга чиқади. Иккинчи поғона учун кураш Ўзбекистон ва Корея жамоалари ўртасида кечадими?

- Ҳа, менинг тахминим ҳам худди шундай. Эрон ва Хитой термалари билан сафарда ўтказиладиган ўйинлар жуда оғир кечади. Лекин футболчилар борларини бериб, Ватан учун астойдил ўйнашса, исталган рақибни мағлуб этса бўлади. Ҳаммаси уларнинг ўз қўлида. Фақат ягона мақсад сари бирлашиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш керак.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:33, 08.04.2017.
Ўқилди: 4983 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.