"Манчестер Юнайтед" ишқибозларининг жамоанинг собиқ ҳужумчиси Диего Форланга бағишланган қўшиқ куйлашдари бош мураббий Жозе Моуриньони ҳайрон қолдирди.
АПЛнинг 32-турида "Сандерленд" - "МЮ" учрашувининг (0:3) 32-дақиқасида меҳмонларнинг стадиондаги мухлислари Форланга бағишланган қўшиқ куйлай бошлашди. Уругвайлик футболчи "МЮ" сафида ўзини тўлиқ намоён қилмаган бўлсада мухлислар уни унутмаган эдилар.
The Independent хабарига кўра, Моуриньо мухлисларнинг "Диего, Диего, Диего" деб қичқиришларини эшитиб, ортга қаради ва Майкл Кэррикдан мухлислар нима ҳақида куйлашаётганини сўради.