«Реал» ҳимоячиси Дани Карвахал жамоанинг бугунги машғулотини ўтказиб юборди.
AS хабарига кўра, футболчининг Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Бавария» клубига қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида.
Карвахалнинг жароҳати ҳақида аввал хабар берилмаганди. Балки футболчи муҳим ўйиндан олдин дам олишни истаган бўлиши мумкин.