Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Порро келаси мавсумни қаерда ўтказишини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Педро Порро ёзги трансфер ойнасида Лондон клубини тарк этмайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo газетаси хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Порро ўз агентига бошқа клублар билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормаслик бўйича кўрсатма берган. Таъкидланишича, испаниялик футболчи яқинда «шпорлар» билан меҳнат шартномасини узайтирган ва «Барселона»нинг қизиқишига қарамай, Лондонда қолишни истамоқда.

Ўтган мавсумда 26 ёшли Порро барча турнирларни ҳисобга олганда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Педро Порронинг «Тоттенҳэм» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:17, 19.07.2026.
Ўқилди: 3954 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик