«Боруссия» Д клубининг ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке жамоа автобуси олдида юз берган портлашларга изоҳ берди.
«Портлашлардан бири бош мураббий Томас Тухель ўтирган жой яқинида юз берди. У карахт аҳволда қолган.
Жамоа футболчилари бу воқеадан лол қолишди. Айни пайтда барча футболчилар хавфсиз жойда сақланмоқда. Уларнинг қаерда экани хавфсизлик нуқтаи назаридан сир тутилмоқда» - деди Ватцке.