Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

«Бавария» – «Реал»: тахминий асосий таркиблар

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ва «Барселона» ўртасидаги баҳсдан кейин бугун Европа Чемпионлар Лигаси ғолиблигига даъвогар яна икки жамоанинг баҳсига гувоҳ бўламиз – Мюнхенда «Бавария» «Реал»ни қабул қилади.

Goal нашри ушбу ўйин учун ҳам асосий таркибларни тахмин қилиб кўрди.

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски сешанба кунги машғулотларда атиги 20 дақиқагина ҳаракат қилди. Карло Анчелотти полшалик ҳужумчи елкасидаги оғриқни ҳис қилишда давом этса уни майдонга туширмаслигини маълум қилган. Шундай бўлган тақдирда мюнхенликлар ҳужумининг олд қисмида Томас Мюллер майдонга тушади. Унинг ортида эса Рибери – Тиаго Алкантара – Роббен учлиги ҳаракат қилади.

Таянч ярим ҳимоясини Хаби Алонсо ва Артуро Видал таъминласа, ҳимояда Алаба – Боатенг – Хави Мартинес – Лам тўртлиги ҳаракат қилиши кутилмоқда. «Бавария» дарвозасини эса ҳар доимгидек Мануэл Ноер қўриқлайди.

«Реал» олдинги чизиғида эса Карим Бенземанинг жисмоний ҳолати билан муаммолар бор – у сешанба куниг машғулотларда 40 дақиқа ҳаракат қилган. Францийалик ҳужумчи ўйинга тайёр бўлмаган тақдирда унинг ўрнида Алваро Мората ҳаракат қилади. Ҳужум қанотларида жамоанинг икки энг қиммат футболчиси – Роналду ва Бейл майдонга тушиши шубҳасиз.

Тони Кроос, Каземиро ва Лука Модрич мадридликларнинг ўрта чизиғини ташкил этади. «Реал»ниг ҳимоя чизиғи муаммолардан ҳоли эмас – мудофаа марказидаги икки футболчида жароҳат бор: Варан ва Пепеда. Шу сабабли Серхио Рамосга Начо шериклик қилади. Чап қанотда Марсело ўйнайди, ўнг қанотда эса «Атлетико» билан ўйиндан кейин энди машғулотларга қайтган Дани Карвахал ҳаракат қилиши мумкин.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 21:06, 12.04.2017.
Ўқилди: 10666 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.