«Ливерпуль» клуби «Арсенал» яримҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен билан жиддий қизиқмоқда.
The Telegraph хабарига кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли футболчи учун 40 миллион евро бермоқчи. Лондон клуби яримҳимоячиси учун айнан шу миқдордаги пулни сўраган.
Қўшимча қилиб айтамизки, Окслейд-Чемберленнинг «Арсенал» билан имзолаган шартномаси 2018 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.