Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хитойнинг миллиардер жамоалари кимларга тегишли?

Баҳо:
+ | -

Чин юрти футболи ниманинг ҳисобига оламшумул трансферларга қўл урди? Бу савол кўпчиликни бирдек қизиқтирса, ажабмас. Маҳаллий супер-лиганинг 5та гранди соҳиби ҳақидаги мақола билан танишиш асносида бу саволга қисман жавоб топиш мумкин. Хўш, хитойликлар футбол бозорини «ағдар-тўнтар» қилиб юборган маблағни қаердан олишди?

«Гуанжоу Эвергранд». Хитой футболининг охирги йиллардаги энг омадли ва совриндор клуби. «Гуанжоу» айни пайт мамлакатнинг алмаштирилмас чемпиони мақомини олиб улгурди. Зеро, 2011 йилдан буён олтин медални бегона қилмаяпти. Гуанжоуликлар шунингдек, бу орлиқда Осиё Чемпионлар Лигаси турнирида икки марта зафар қучишди. Айтганча, «Эвергранд» ҳамон Осиё клублари ўртасидаги бош турнирда ғалаба нашидасини сурган Хитойнинг ягона клуби бўлиб турибди. Жамоа 2та бақувват ҳомийга тегишли. Аниқроқ айтсак, унинг 60 фоиз акцияси кўчмас мулк соҳасидаги гигант - Evergrande Group компанияси назоратида бўлса, қолган 40 фоизини бутун жаҳонга машҳур Alibaba интернет-гуруҳи тасарруф қилади. Хитой футболи «гегемони» Европада Жексон Мартинес трансфери билан ном қозонди. Зеро, унинг учун нақ 42 млн. евро тўланди. Кўпчилик билади, футбол оламида юлдуз даражасига кўтарилган бразилиялик Халк, унинг ватандошлари Алекс Тейшейра, Оскар ва Рамирес, ивуарлик Жервиньо, Колумбия вакили Фредди Гуарин ва аргентиналик жанжалкаш Карлос Тевес каби машҳур йигитлар айни пайт айнан осмонўпар юртда тўп суришмоқда. Лекин «Гуанжоу»га эгалик қилаётган компаниялар қанчалик қудратли бўлмасин, охирги вақтларда клуб тараққиё­ти стратегиясини ўзгартирди. Яъни режага кўра, жамоа яқин келажакда қимматбаҳо легионерлардан мутлақо воз кечади ва маҳаллий футболчиларга эътибор қаратади

«Жиангсу Сунин». Жиангсу провинцияси шарафини ҳимоя қилувчи бу жамоа тарихи анча узун. Яъни ташкил этилганига ярим асрдан ошди. Бироқ ютуқлари у қадар кўп эмас. Дейлик, «Сунин» ҳали чемпионлик рутбасига эришмаган. Тўғри, жамоа 2 марта кумуш медаль сов-риндорига айланишдан ташқари, мамлакат кубоги (2015 йил) ва суперкубоги (2013 йил)ни қўлга киритган. «Жиангсу» соҳиби - Suning Commerce Group. Бу корпорация чакана савдо бозорининг ўзига хос магнатидир. Дейлик, ўша Alibaba гуруҳида ҳам улушга эга. «Жиангсу» Алекс Тейшейра (Донецкнинг «Шахтёр» жамоасидан 50 млн. еврога) ва Рамирес (Лондон «Челси»сидан 27 млн. еврога) трансферлари билан овоза бўлди.

«Шанхай Шенхуа». Супер-лигада Хитойнинг энг йирик мегаполиси номидан иштирок этувчи 2та жамоадан бири. Шанхайда еврофутболнинг бутун бир гуруҳи ўйнашга улгурди ёки ҳамон ўйнамоқда: Николя Анелька, Дидье Дрогба, Тим Кэйхилл, Демба Ба, Фредди Гуарин («Интер»дан 13 млн. еврога сотиб олинди). Клуб соҳиби: қурулиш ишлари наҳанги - Greenland Group. «Шанхай гули» (клуб номи шундай маънога эга) ортида турган компаниянинг йиллик даромади ўнлаб миллиард долларга тенг.

«Хэбэй Чайна Форчун». Мамлакатнинг энг ёш жамоаси. Унга 2010 йилнинг 28 май куни асос солинган. Лекин «Хэбэй» шу қисқа вақт ичида иккинчи лигадан элит дивизионга кўтарилиш уддасидан чиқди. Қолаверса, ўз таркибини бир қатор машҳур юлдузлар билан тўлдиришга улгурди. Жамоа хусусан, 2016 йил бошида Стефан Мбиа (эркин агент), Жервиньо («Рома»дан 18 млн. еврога) ва Эсекьель Лавесси («ПСЖ»дан 5,5 млн. еврога) билан шартнома тузди. Яна ярим йилдан кейин десантлар гуруҳи таниқли мураббий Мануэль Пеллегрини қўл остида ишлай бошлади. «Хэбэй Чайна Форчун»нинг юқори суръатда ривожланаётганида йирик қурулиш компания China Fortune Land Developmentнинг ҳиссаси катта.

«Шандон Луненг». Шандон провинциясида жойлашган Цзинань шаҳри шарафини ҳимоя этувчи клуб. Хитойнинг 3 карра чемпиони ва маҳаллий супер-лиганинг энг барқарор иштирокчиларидан бири. Жамоа турли йилларда кўплаб машҳурлар хизматидан фойдаланган. Дейлик, россиялик мураббийлар Борис Игнатьев ва Валерий Непомняший айни шу клубни бошқаришган. Таниқли футболчилари рўйхати ҳам анча узун: Сергей Кирьяков, Эрик Яхимович, Диего Тарделли, Вагнер Лав... Хитой супер-лигасидаги хорижликлар - чакана «маҳсулот». Ҳар-қалай, Чин юрти клублари соҳиблари улгуржи шаклда легионер сотиб олишга ўрганишмаган. Мисол учун, Россияда шундай қилиш одат тусига кирганди. Осмонўпар юртдаги хорижий футбол юлдузи - ўзига хос дабдабанинг нишонаси. «Луненг» соҳиби — бизнесмен Кан Менцзюнь, ҳомийси эса - ҳудуддаги йирик электро энергия таъминотчиси.

ФУТБОЛГА ХИТОЙЧА ЁНДАШУВ

Аслида Хитой клубларининг Европа трансферлар бозорида «тўполон» кўтарганига оддий қараш керак. Зеро, замонавий Хитойнинг иқтисодий ва сиёсий қудратини назарда тутиб, шундай бўлишини кутиш мумкин эди. Мамлакат ҳукумати футболни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, ХХР раҳбари жаноб Цзиньпиннинг шахсан ўзи барчасини назорат остига олган. Чунончи, у миллионлар ўйинининг ашаддий мухлиси. Хитой ҳукумати мамлакат супер-лигасига маблағ тикадиган корпорация ва корхоналар, уларнинг аъзоларига алоҳида имтиёзлар беради. Дейлик, спорт ва маданият сармоялари учун даромад со-лиғи 25 фоиздан 3 фоизга пасайтирилган. Яна мам-лакатдаги умумтаълим мактабларида футбол дарсликлари жорий этилганини айтиш ўринли. Энг қизиғи, эндиликда бўлажак талабалар институтларга кириш чоғи тўп билан муомала қилиш бўйича ҳам имтиҳон топширишади. Умуман, мамлакат ҳудудида футбол академиялари худди ём-ғирдан кейин чиққан қўзиқориндай кўпаймоқда.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:04, 14.04.2017.
Ўқилди: 13162 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.