Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса ўз лавозимини тарк этганидан сўнг унинг ўрнига “Севилья” устози Хорхе Сампаоли тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тажрибали мураббий Сампаоли янги лавозимга тайинланиши ҳақидаги хабарларга ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ҳозирча бу ҳақда ҳеч нима айта олмайман. Аргентина терма жамоасини бошқаришим ҳақида аниқ таклиф келиб тушмади.
Ҳеч бўлмаса жамоа раҳбарияти билан бу ҳақда келишиб олиш ва аввалдан режаларни тузишим керак.
ОАВ мени гоҳ “Барселона”га гоҳида Голландия терма жамоасига устоз этиб тайинламоқдада. Келажагдаги режаларим ҳақида мавсум якунида қарор қабул қиламан.
Ўша вақт етиб келса, кейин яна хабар бериб ўтаман”, - дейди Сампаоли Sport.es нашрига берган интервьюсида.