Лионель Месси “Барселона” билан фақатгина бир шартга кўра, шартномани узайтириши мумкин.
Ҳужумчи жамоанинг жорий мавсумдаги қайд этаётган натижаларидан норози бўлиб, клубга янги футболчилари сотиб олиб келиниши тарафдори.
Don Balon нашрининг хабарига кўра, Месси “Барселона” раҳбариятидан бешта футболчини сотиб олишни сўрайди. Агар унинг таълаблари тез кунларда ижобатга олинмаса, Месси кейинги мавсумни катта эҳтимол билан бошқа клуб футболчиси сифатида ўтказиши мумкин.
Месси “Барселона”да асосан “Арсенал” ҳимоячиси Эктор Бельерин ва“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Коутиньони кўришни истамоқда.
Шунингдек, Месси “Монако”дан Бернарду Силва, Килиан Мбаппе ва ПСЖ етакчи футболчиси Марко Верраттини ёзда “Барселона”да тўп суриши кераклигини айтиб ўтган.