Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

ММА. Ўзбек жангчилари Қозоғистонда ғалабаларни қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида MMA жанглари бўйича мусобақа ўтказилди. Навбатдаги жангларда Ўзбекистоннинг «Khudyakov Team» клуби аъзолари иштирок этишди.



56,7 кг. вазн тоифасида Ҳумоюддин Абдуллаев ўз рақиби Қуаниш Нурсултанни техник нокаут билан мағлуб этди. Ўзбекистонлик яна бир жангчи Акмал Холбаев 65.8 кг. вазнда рингга кўтарилди ва қозоғистонлик жангчи Жалгас Тохтасиновни биринчи раундда оғриқ берувчи услуб билан мағлубиятга учратди.



Супероғир вазндаги спортчи, "Khudyakov Team" жамоаси сардори Александр Столяров ўзининг қоозоғистонлик рақиби Жумабек Алимбековни биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратди. Яна икки спортчимиз — Мақсаджан Юсупов ва Элёр Нормирзаев ўз рақибларини дастлабки 2 дақиқа ичида мағлубиятга этишди.



Кечанинг энг асосий жангида чемпионлик камари учун Сирожиддин Эшонбоев мезбон спортчиси Ержан Кенжегуловга қарши рингга чиқди. Уч раунд якунларига кўра, ҳакамлар бир овоздан ғалабани ўзбек жангчисига тақдим қилишди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:37, 17.04.2017.
Ўқилди: 11852 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.