Кеча “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтган “Реал” – “Бавария” учрашуви (4:2)дан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Томас Мюллер ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Тўғри, биз хавфли вазиятлар ярата олмаган бўлсакда, лекин мардонавор ўйин намойиш этдик. Ўн киши бўлиб қолганимиздан сўнш 14 кишига қарши футбол ўйнашимизга тўғри келди. “Реал”нинг иккинчи голи ҳакамнинг катта хатоси эди, лекин лайнсмен бу ҳолатни кўриб турганди.
Айнан мана шу ҳолат рўй берганидан сўнг биз ўзимизга кела олмадик, ҳакамлар ҳисоб бизнинг фойдамизга ҳал бўлгунига қадар яхши ишлашди. Аммо қўшимча дақиқалар ҳақида ҳеч нима дея олмайман”, — дейди Мюллер.