“Эвертон”ҳужумчи Ромелу Лукакуни “Челси”дан бошқа клубга сотишга тайёр.
The Telegraph нашрининг хабарига кўра, икки клуб раҳбарлари ўртасидаги муносабат Жон Стоунз трансфери сабаб ёмонлашгани туфайли “Эвертон” раҳбари шу қарорга келган.
Бельгиялик футболчининг ўзи “Челси”га ўтиш истагида лекин раҳбарият уни катта эҳтимол билан “Манчестер Юнайтед”га сотишни режалаштирган.
Шунингдек, “Эвертон” раҳбарияти Лукакунинг янги шартнома тузишни инкор этганидан ҳайрон қолишган ва футболчини ўзи истаётган “Челси”га эмас балки бошқа клубга сотишни режалаштиришган.