Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Нигерияда электр кабелининг томга тушиши оқибатида 30 нафар футбол мухлиси ҳалок бўлди

Баҳо:
+ | -

Нигерияда электр кабелининг футбол маркази томига тушиши оқибатида «Манчестер Юнайтед» клубининг Европа Лигаси ўйинини кўраётган мухлисларидан 30 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Mirror нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Нашр келтирган маълумотларга қараганда, 28 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага ҳаётдан кўз юмди.

Дастлаб етти нафар одам ҳалок бўлгани, ўн киши жароҳатлангани хабар қилинган эди. Аммо кейинроқ қурбонлар сони каттароқ эканлиги маълум бўлди.

Фожиа Калабар шаҳрида рўй берди. Гувоҳларнинг билдиришича, трансформаторда келиб чиққан нуқсон туфайли юқори кучланиш остидаги сим клуб томига қулади.

Маҳаллий маъмурият вакиллари воқеани «қўрқинчли фожиа» сифатида баҳолаб, бундай кабеллар остида клублар қуришни ноқонуний деб баҳолади.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» клуби маъмурияти ҳалок бўлганларнинг оилалари ва жабрланганларга ҳамдардлик изҳор қилди.

«Бизнинг ўй-хаёлимиз ‘Юнайтед’ мухлислари, уларнинг дўстлари ва оилалари билан бирга», — деган хабар қолдирилди жамоанинг Twitter’даги расмий саҳифасида.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:03, 21.04.2017.
Ўқилди: 4006 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10010]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4568]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2854]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2764]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2595]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2087]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1963]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1594]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1425]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1346]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик