Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Ўзбекистон U22 термаси устози Жасур Абдураимов «Пахтакор»ни вақтинча бошқарадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Жасур Абдураимов «Пахтакор» футбол клубида бош мураббий вазифасини бошқарувчи бўлиб ишлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими «Пахтакор»нинг янги раҳбариятини расман таништирганди. Ўша куннинг ўзидаёқ раҳбарият футболчи ва мураббийлар билан йиғилиш ўтказган. Вице-президент Бобур Шодиев бунда клубнинг яқин келажакдаги режалари борасида фикр билдирган.

Бош директор Умид Аҳмаджоновнинг қўшимча қилишича, футболчи ва мураббийлар билан мулоқотлар энди доимий бўлади.

Йиғилишда Жасур Абдураимов «Пахтакор» клубининг янги мураббийи сифатида таништирилди. Бунда мутахассис ўз лавозимида вақтинчалик ишлаши айтиб ўтилган, бироқ бу қанча вақтни ўз ичига олишига ойдинлик киритилмаган.

Маълумот учун, 6 апрель куни Равшан Ҳайдаров «Пахтакор»нинг янги бош мураббийи сифатида таништирилганди. «Шўртан» (0:3) ва «Локомотив» (1:2) клубларига қарши мағлубиятлардан кейин Равшан Акмаловичга чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилган.

Жасур Абдураимов эса бунга қадар Ўзбекистон U22 терма жамоасига устозлик қилаётганди. У бир вақтнинг ўзида икки вазифани бажарадими ёки амалдаги иш жойидан ариза ёздими — аниқлик киритилмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:10, 27.04.2017.
Ўқилди: 6307 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8249]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5964]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2774]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2564]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2061]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1880]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1728]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1710]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1676]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1650]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик