Яқинда Стивен Жеррард фаолиятини тугатди ва “Ливерпул”нинг тирик афсонасига айланди.
Жеррарднинг ашаддий рақиблари ҳам уни ҳурмат қилишади ва ундан ўрнак олишга ҳаракат қилишади. У ҳамиша зарба беришга тайёр турган ва ҳақиқий сардор сифатида ўзини тутган. Биз сиз билан ХХ асрнинг Англиядаги энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири тарихи ҳақида эслаб ўтамиз.
“Мен қабул қилиб олган мактубларимдан ҳайратга тушгандим. Мен мухлисларимга ўз миннатдорчилик билдирмоқчиман ва бу қўллаб-қувватлашларини ҳамиша юрагимда сақлайман. Мен “Ливерпул” сафида ҳаракат қилганимдан ғурурланаман”.
2015 йил май ойида Стивен Жеррарднинг Энфилддаги 17 йиллик фаолияти тугади. 35 ёшли англиялик ярим ҳимоячи кетиш вақти етиб келганини тушунди ва фаолиятини МЛСда давом эттиришга қарор қилди. Жеррарднинг охирги ўйини ачинарли тарзда ўтди. АПЛдаги охирги турда “Сток Сити”га 6:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. Аммо мухлисларнинг Жеррард билан хайрлашуви ажойиб тарзда ўтди. Ўз кумирларини расми туширилган баннер кўтариб: “Энг яхшилардан яхшиси эди, энг яхшилардан яхшиси бўлиб келган ва энг яхшилардан яхшиси бўлиб қолади” деган ёзувлар билан кузатиб қўйишди.
“Агар мен ўлсам, мени шифохонага олиб кетманглар, мени “Энфилд”га олиб келинглар. Чунки мен шу ерда туғилганман ва шу ерда ўламан”.
Ёшлигида ҳар бир мерсисайдлик болакай бошига тушадиган танлов, унинг бошига ҳам тушган: “Ливерпул” ёки “Эвертон”? Унинг отаси “қизилллар” ашаддий мухлиси бўлса, унинг амакиси ўз жиянини “кўклар” томонга оғдиришга ундарди. 8 ёшида Жеррардни “Ливерпул” ўз академиясига қабул қилгандан сўнг, бу мавзу тамоман ёпилди. Бир вақтлар кўчада дўстлари билан футбол ўйнаётган пайтда Стивен тўпни ўрнига ерни тепиб юборади ва бош бармоғи жароҳат олади. Жароҳат туфайли бош бармоғидан ажралиш хавфи бор эди ва батамом футбол билан хайрлашиши мумкин эди. Аммо болакайнинг омади бор экан ва операциядан қутилди.
1998 йил Жеррард “Блекберн”га қарши дебют ўйинини ўтказади. Ўша ўйинда Жеррардлар оиласи ташриф буюришган, ярим ҳимоячининг ўзи эса бунга ишониши қийин эди: “Мен жуда ҳам хурсанд эндим ва қўрқувда ҳам эдим. Бу ҳис-ҳаяжонларни айтиб бериб бўлмайди”. Менинг биринчи бор Энфилд майдонида 70 мингга яқин мухлис кўз ўнггида ўйнаганим ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. Бу 8 ёшлик болакай орзуси эди.
Унинг биринчи жиддий ғалабаси 2001 йилда кутиб турган. “Ливерпул” сафида жуда кўп ютуқлар ютиб олади: Лига кубоги, Англия Кубоги ва УЕФА кубоги, финал учрашувида “Алавес” дарвозасига голлардан бирини киритади. 2003 йилда Жерар Уле Жеррардни жамоа сардори этиб тайинлайди.
2004/05 йилги мавсумда Стивен ўз исмини тарихга батамом ёзади. Ҳаммаси унинг “Олимпиакос”га урган ажойиб голидан бошланади. Унинг бу голи греклар устидан ғалаба қозонишни таъминлайди. Финалда “Милан” билан бўлган учрашувда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётиб, ишониб бўлмайдиган камбек уюштирган ва пеналтилар серийасида “мерсисайдликлар” ғалаба қозонишади. Жеррарднинг ўзи 7-осмонда эди: “Биринчи бўлимдан сўнг мен учрашувни кўз ёшларим билан тугатаман деб ўйлаган эдим, аммо биз ўз тарихимиздаги энг муҳим кубокни қўлга киритдик”.
Бир йилдан сўнг ўз жамоасига Англия кубогини қўлга киритишга ёрдам беради. “Вест Хем” билан бўлган ўйинда 32 метрдан урган голи билан ҳисобни тенглаштиради ва “қизиллар” пеналтилар церийасида зафар қучишади. Стивеннинг асосий мақсади АПЛ бўлиб қоларди. У бунга 2013/14 йилдаги мавсумда жуда яқин эди. Тақдир тақозоси билан айнан Жеррарднинг хатоси эвазига “Челси”, “Ливерпул” устидан ғалаба қозониб, уларни кубокдан умидини сўндиришади. “Мен ўйлайманки, бу хато бир неча йил олдин рўй берганда, мени ақлдан оздирарди. Аммо футболни роботлар ўйнашмайди, одамлар ўйнашади ва хато ҳаммада ҳам бўлади. Айнан шу каби хатолар одамни олдинга ундайди”.
17 йил давомида “Ливерпул” таркибида Жеррард, академиядаги ёш болакайдан, тирик афсонагача бўлган йўлни босиб ўтди. У “Ливерпул” тимсоли ва жамоа ХХ асрдаги ютуқларининг сабабчиси бўлиб қолади. Етакчи ва жамоа сардори. У ҳамиша ҳар бир ўйинда жон жаҳди билан ҳаракат қилган. Яқинда 3-дивизиондаги “МК Донс” жамоасидан таклиф олган ва “Ливерпул” академиясига мураббий ёрдамчиси бўлиш таклифини олган. Қаерга бормасин унинг меҳнаткашлиги ҳамма вақт унга омад олиб келиши аниқ.