Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Бугун футбол! “Нефтчи” – “Олмалиқ”

Баҳо:
+ | -

Бугун Олий лигамизнинг 8-тур ўйинлари давом эттирилади.

Тур доирасида Фарғонада “Нефтчи” Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клубини қабул қилади. Ўтган турда муваффақият нашидасини сурган “Нефтчи” бу сафар ўз мухлислари қаршисида навбатдаги ғалаба учун ўйнаши тайин, “Олмалиқ” эса  сўнгги турда уйда йўқотилган 2 очкони бугун Фарғонада тўлдиришга интилади. Умуман олганда “Истиқлол” стадионида мухлисларни қизиқарли рақобат кутмоқда.

Ҳисоб бўйича бу ўйин “Нефтчи” ва  “Олмалиқ” жамоаларининг ўзаро 19-учрашуви саналади. Бугун кунгача жамоалар 18-марта бир-бирларига қарши майдонда саф тортишган. Ушбу ўйинлардан 10 тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 35та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 20 та гол урган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 18 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 33 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:0.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)

29 апрель 2017. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 17:00

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 10:28, 29.04.2017.
Ўқилди: 2256 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.