Жорий ҳафта якунларида мухлисларни бир-биридан қизиқарли бўлган ўйинлар кутиб турибди.
Кучли бешлик мусобақаларида баҳслар аллақачон қизғин паллага кирди. Буёғига йўқотиладиган очколар жамоаларнинг турган ўрнидан қўзғатиб юбориши ҳеч нап эмас. Қуйида ҳафтанинг энг диққатга сазовор ўйинларига тўхталиб ўтамиз.
Италия. ИМПЕРАТОР учун олтин бутса
Якшабна куни мавсумдаг тўртинчи ва сўнгги Рим дербиси гувоҳига айланамиз.
Шунингдек, бу июнь ойида «Рома» билан шартномаси тугайдиган Тотти учун аталадиган ўйин десак ҳам бўлади.
Агар 40 ёшли император жамоада қолса, балки кейинги мавсумда яна майдонга тушиши учун кичкина имконият бўлар. Аммо мазкур учрашув унинг учун охирги дерби бўлиш эҳтимоли бор шунинг учун бу дерби алоҳида аҳамиятга эга.
Бу йил Тотти асосий жамоага қўшилганига 25 йил бўлди. Шунинг учун италиялик афсона бу дербида алоҳида ишланган бутсаларда майдонга тушади.
Сўгги хабарларга кўра Тоттида кичкина жароҳат бор аммо ҳеч бўлмаса 5 дақиқа учун Лучано Спаллетти уни майдонга туширади.
Ла-Лига. ИСПАНИЯда мушук-сичқон ўйини
Класико Испания чемпионатига яна жўшқинликни қайтарди. Буёғига «Барселона» ва «Реал» қайсидир маънода ўйлаб қадам босишади. Чунки йўқотиладиган ҳар-бир очко мавсум уларнинг ўрнини ўзгартириб юориши ҳеч гап эмас. «Қироллик клуби» захирасида яна бир ўйин борлигини ҳам ёддан чиқармаслик зарур. Агар ўша ўйинда «Реал» ғалабага эришса яна биринчи ўринга қайтади. Ҳозирча эса ҳар икки клубда очколар сони тенг (78тадан) тўплар нисбати яхшилиги боис «Барселона» биринчи ўринни банд этиб турибди.
Аммо, психологик томондан барқарорроқ кўринган каталонияликларда ҳаттоки Маскерано ва Андре Гомес каби футболчилар ҳам голлар урмоқда. Ваҳоланки, аргентиналик футболчи «Барселона»даги кўп йиллик фаолиятида шу пайтгача ҳали гол ура олмаганди. Португалиялик Андре Гомес эса жорий мавсум омадсиз ўйинлари туфайли мухлислар томонидан жуда кўп танқидларга учради.
Бугун «кўк-анорранглилар»ни яна бир синов кутиб турибди. Аниқроғи, «Эспаньол»га қарши Каталония дербиси.
Каталония суперклуби мухлислари учун бир яхши, бир ёмон хабар мавжуд.
Ёмони шундан иборатки – жамоа сардори ва футбол «афсунгари» Андрес Иньеста бугунги баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.
Яхши хабар эса – уч ўйинлик дисквалификацияни бошидан кечирган Неймар ниҳоят майдонга қайтади.
Энг қизиғи, бу турда «Реал»ни ҳам қийин учрашув кутиб турибди. Бутун мавсум давомида турнир жадвалидаги ўрнини тинимсиз ўзгартириб турган ҳамда биринчи даврада «мадридликлар»ни мағлуб этган «Валенсия» бугун «Сантьяго Бернабеу»да меҳмон бўлади.
Умуман, «кўршапалаклар» «Бернабеу»даги сўнгги 5та учрашувнинг бор йўғи 1тасида мағлубиятга учраган.
Шундай экан, бугун чиройли футбол гувоҳига айланишимизни тахмин қилиш мумкин.
Англия: «ЧЕЛСИ» қаршисида жиддий синов