«Ювентус» ҳимоячиси Даниэл Алвес Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Монако» клубига қарши ўйинлар ҳақида гапирди.
«Монако»ни менсимаслик? «Барселона»ни ютиб, Чемпионлар лигаси ғолиби бўлдик деб ўйлаш – энг катта хавфдир. Ҳали мусобақа тугамади, соврин ҳеч кимга насиб қилмади.
Францияга сафаримиз енгил ўтади деб ўйламаслик керак. «Монако» эркин ва жуда хавфли услубда ўйнайди.
Хотиржамликни сақлаган ҳолда, мавсумнинг муҳим босқичида бор кучимизни беришимиз керак.
Биз яна Чемпионлар лигаси финалига чиқишимиз мумкин, бу эса илҳомлантирмоқда. «Ювентус» сўнгги мавсумларда кўп натижаларга эришди, аммо айнан шу совринни ютиб ололмади. Агар яна финалга чиқсак, хатоларга йўл қўймаслигимиз шарт.
Биз тарихга кирмоқчимиз, барча мусобақаларда ғолиб чиқмоқчимиз. Мавсум олдидан шуни мақсад қилган эдик. Биз ҳали ҳеч нарсага эришмадик, аммо бунга жуда яқинмиз» - деди Алвес.













