«Манчестер Юнайтед»нинг жароҳат олган футболчилари аста-секин сафга қайтмоқда.
Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, Крис Смоллинг, Фил Жонс, Эрик Байи ва Поль Погба бугун умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этган. Бундан ташқари, ўринбосарлар таркибидан жалб этилган 20 ёшли Скотт МакТоминей ва Мэттью Уиллок ҳам жамоа билан шуғулланган.
Шундан сўнг, «МЮ» 4 май куни тунда ўтказиладиган Европа лигасининг яримфиналидан ўрин олган «Сельта» клубига қарши ўйинда иштирок этиш учун Испанияга жўнаб кетган.